Янгиликлар
Дубляж устаси Санжар Саъдуллаев вафот этди
Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси дубляж устаси Санжар Саъдуллаев вафот этгани ҳақида маълум қилди.
У 67 ёшида вафот этди. Санжар Саъдуллаев ижоди давомида мингдан ортиқ фильмларда овоз берган.
Томошабин меҳрини қозонган қўплаб миллий ва хориж фильмларидаги бош қаҳрамонлар образлари унинг ажойиб овози билан янада сайқал топган. Айниқса болливуд юлдузи Шоҳруххон яратган образларни унинг овози билангина тасаввур эта олиш мумкин.




