Янгиликлар

Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматов 82 ёшида вафот этди

Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди

Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматов 82 ёшида вафот этди

«Ўзбекистон ёшлар» мукофоти, «Соғлом авлод учун» ордени соҳиби, Ўзбекистон халқ артисти, таниқли композитор ва дирижёр Шермат Ёрматов 82 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Композитор Шермат Ёрматов 1939 йил 17 октябрь куни Фарғона вилоятида туғилган.

У ўзбек болалар хорининг энг фаол тарғиботчиси, куйинчак раҳбар, «Қўшиғим, жон қўшиғим», «Биргаликда куйлаймиз», «До, ре, ми, фа, сол», «Санъат ғунчалари» каби қатор кўрсатувлар орқали бутун республика болаларига мусиқадан таҳсил берган муаллим сифатида танилган.