Янгиликлар

Ситора Фармонова иши сабабли бетоб бўлиб қолди — видео

У қандай касаллик билан оғриётганини маълум қилди

Ситора Фармонова иши сабабли бетоб бўлиб қолди — видео

Актриса Ситора Фармонова ишидаги босимлар сабаб бетоб бўлиб қолганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, укаси билан биргаликда шифокор кўригига борган. Таъкидлашича, унинг умуртқасида оғриқлар пайдо бўлган. Бунга эса ишидаги босимлар сабаб эканини айтган. Шифокорлар томонидан актрисага дорилар ва бажарилиши керак бўлган машқлар айтилган.

«Ассалому алайкум, биз укам билан шифокор кўригига келдик. Жуда кўпчилик нега кўрикка келганимизни сўради. Менда ҳаммаси яхши. Фақатгина ишимдаги босимлар туфайли умуртқам оғрий бошлади. Менга дорилар ёзиб беришди, шунингдек, қандай машқлар қилишим кераклигини ҳам айтишди. Бундан ташқари, ҳаммаси яхши бўлишини таъкидлашди. Уч кун даволанар эканман», — дейди актриса.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бошловчи, актриса, хонанда Ситора Фармонова Инстаграм саҳифасида келажакдаги режалари қандай эканини айтган эди.

Актриса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида обуначиларининг 5 та саволига жавоб берди. Улардан бири келажакдаги режалари ҳақида сўраган. Ситора Фармонова 5 та режасини санаб берган.

«1. Ота-онамни Умра ва Ҳаж сафарига ўзим олиб бориш
2. Янги уйимга кўчиб кириб, укамни уйлантириш
3. Турмуш қуриб, фарзанд кўриш
4. Қурилиш бизнеси билан шуғулланиш
5. Ер шарини айланиб саёҳат қилиш Худо хоҳласа. Аллоҳ барча ниятларимга етказсин», — дейди у.

Ситора Фармонова от минишни яхши кўради. У Instagram саҳифасида от спорти билан шуғулланган видеоларни қўйиб боради.


Аввалроқ актриса обуначиларига самарали озиш усулини ўргатганди.