Стиль

Ситора Фармонова самарали озиш сирини айтди

Актриса қоматини сақлаш учун ҳеч нима қилмаслигини таъкидлади

Ситора Фармонова самарали озиш сирини айтди

Хонанда, актриса Ситора Фармонова Instagram саҳифасида озишнинг самарали усулини айтди.

У «Sevimli» телеканалидаги кўрсатувларнинг бирида шундай мавзу кўтарилганини айтди. Шунда актриса озишнинг сирини билиб олган ва Instagram’даги обуначилари билан бўлишган. Хонанданинг сўзларига кўра, инсон озиш учун ойнага қараб психологик ўзини тайёрлаб, озаётганига ишониши керак.

«’Sevimli’ телеканалидаги кўрсатувда озиш мавзуси бўлди. Ишонасизми, бор сирни билиб олдим. Сизлар билан жуда бўлишгим келди. Кўпчилик парҳез қилиб, озишга ҳаракат қилади. Менга ‘Ситора опа қоматингизни қандай ушлайсиз?’, деб жуда кўп саволлар келади. Мен озиш учун умуман ҳеч нарса қилмайман. Лекин бу сирни билиб ва бунинг натижасининг ҳам гувоҳи бўлганим сабабли сизлар билан бўлишгим келди. Асосийси, қилаётган парҳездан ташқари ҳар доим ойнага қараб, ‘Мен озяпман. Чиройли озибман. Ҳақиқатдан парҳезим ёрдам беряпти. Вазн ташлабман’, деб айтиши ва ён-атрофингиздаги инсонлар сизни психологик қўллаб-қувватлаб туриши ва мана шу қилаётган парҳезингиз фойда бераётганини айтиб туриши керак экан.Бу жуда муҳим экан. Менинг жуда кўп кузатувчиларим озиш мавзусида ёзади. Азизларим, мен бу усул орқали 78 килограмм озган инсон билан кўришдим. Психологик ўзингизни тайёрлаб, озаётганингизга ишонишингиз керак экан», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадина Мумтоз озиш учун кўп ҳаракат қилиш, кам овқатланиб, кўп миқдорда сув ичиши кераклигини таъкидлаган.

Умидахоннинг сўзларига кўра, озиш учун биринчи ўриндан газли ичимликлардан ва нондан халос бўлиш керак. Хонанда кўп яёв юриш кераклигини айтган.

Шунингдек, хонанда Зиёда 76 килограммдан 65 килограммгача озганини айтганди. У бунинг учун кўп ҳаракат қилган ва тўғри овқатланган.

Шу билан бирга, актриса Камила Гимандинова туғруқдан кейин қаттиқ парҳез орқали озганини айтганди.