Янгиликлар

«Шу умрбўйи жуда қаттиқ ёрдам берди». Мадина Мумтоз Раъно Ярашевадан эшитган ўгити ҳақида

У 8 ёшидан бери пазандачиликга қизиқишини айтди

«Шу умрбўйи жуда қаттиқ ёрдам берди». Мадина Мумтоз Раъно Ярашевадан эшитган ўгити ҳақида

Актриса, хонанда Мадина Мумтоз онаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашевадан эшитган ўгитини айтиб берди.

У 8 ёшидан бери пазандачиликка қизиқиши, ўшандан бери овқат қилишини таъкидлади. Актриса ёғда нарса қовуришдан қўрққан. Шундай вазиятда унга онасининг ўгити фойда берган. Раъно Ярашева қизига ҳар қандай ишни қилишга қўрқмасликни, ишонч билан ёндашиш кераклигини айтган. Шунингдек, Мадина Мумтоз овқатларни юракдан пиширишни маслаҳат берди.

«8 ёшимдан бери пазандачиликка қизиқаман. Ўша пайти қоғозга босқичма-босқич ёзиб биринчи овқатимни тайёрлаганман. Гап плитасига бўйим етмасди. Стул қўйиб овқат пиширганман. Ундан ташқари, овқатларни ноодатий тайёрлашни, фақат ўзбекчамас, ҳар хил миллатларнинг таомини тайёрлашни яхши кўрардим. У пайти бизда интернет йўқ эди. Кимдандир сўраб овқат қилардим. Ҳозир эса интернет, зўр шарт-шароитлар бор. Энг муҳими мен билан бирга овқат тайёрлаш имкони ҳам бор. 8 ёшимдан бери деярли овқат пиширишдан тўхтаганим йўқ. Болалигимда онамнинг берган ўгити бор. Ўша менга жуда қаттиқ ёрдам беради. Ёғда овқатни қовураётганда, ёғ учиб куйдуришидан қўрқардим. Шунда онам менга бир гап айтган. ‘Нима иш қилишингдан қатъий назар қўрқма ва ўзингга ишониб қил. Шунда иш сендан қўрқиб, ҳамма нарса чиройли чиқади’, деган. Яна бир мисол айтишим мумкин. Бир иш қилганда, юракдан қилиш керак. Масалан мен ош тайёрласам, уни юракдан пишганини фақар хўжайиним фарқлай олади. Баъзида ош пишириш керак бўлгани учун пишираман. Баъзида юракдан пишираман. Шуни фақат турмуш ўртоғим билади», — дейди у.

Аввалроқ, Мадина Мумтоз Туркиядаги ёйма бозорни кўрсатганди. У Туркияда ошпазлик бўйича таҳсил олмоқда. Турмуш ўртоғи Мурод Чустий эса Тошкентда. Уларнинг фарзандлари ҳам Тошкентда бўлиб, актрисанинг қайнисинглиси уларга қарайди. Мадина Мумтоз Истанбулда қайнанаси билан бирга яшайди. Турмуш ўртоғи эса тез-тез келиб туришини таъкидлаган.

Актрисанинг кўплаб мухлислари ундан қандай қилиб озгани ҳақида сўраган. Мадина Мумтоз эса бунинг учун кўпроқ оёқда ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлаган.