Медиа

Мадина Мумтоз Туркиядаги ёйма озиқ-овқат бозоридан лавҳа тайёрлади — видео

Актриса Раъно Ярашеванинг қизи Мадина Мумтоз Туркиянинг Истанбул шаҳридаги ёйма озиқ-овқат бозоридан лавҳа тайёрлади. Мадина Мумтоз ҳозирда Туркияда ошпазлик бўйича таҳсил олмоқда. Унинг турмуш ўртоғи Мурод Чустий эса Тошкентда. Уларнинг фарзлари ҳам Тошкентда бўлиб, актрисанинг қайнисинглиси уларга қарамоқда. Мадина Мумтоз Истанбулда қайнанаси билан бирга яшайди. Турмуш ўртоғи эса тез-тез келиб туришини таъкидлаган. Актриса 28 cентябрь […]

Мадина Мумтоз Туркиядаги ёйма озиқ-овқат бозоридан лавҳа тайёрлади — видео

Актриса Раъно Ярашеванинг қизи Мадина Мумтоз Туркиянинг Истанбул шаҳридаги ёйма озиқ-овқат бозоридан лавҳа тайёрлади.

Мадина Мумтоз ҳозирда Туркияда ошпазлик бўйича таҳсил олмоқда. Унинг турмуш ўртоғи Мурод Чустий эса Тошкентда. Уларнинг фарзлари ҳам Тошкентда бўлиб, актрисанинг қайнисинглиси уларга қарамоқда. Мадина Мумтоз Истанбулда қайнанаси билан бирга яшайди. Турмуш ўртоғи эса тез-тез келиб туришини таъкидлаган.

Актриса 28 cентябрь куни ўзи яшаётган Истанбул шаҳридаги озиқ-овқат бозоридан муҳлислари учун лавҳа тайёрлади. Унда маҳсулотлар ва уларнинг нархлари келтирилган. Мадина Мумтоз келтирилган нархларни 8,5 га бўлса доллардаги қиймат келиб чиқишини айтган.