Янгиликлар

Севара Назархон узоқ вақтдан сўнг илк бор ўғли билан тушган суратни эълон қилди — фото

Унинг ўғли 1 март куни 14 ёшга тўлган

Севара Назархон узоқ вақтдан сўнг илк бор ўғли билан тушган суратни эълон қилди — фото

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон узоқ вақтдан сўнг илк бор тўнғич ўғли билан тушган суратни эълон қилди.

Хонанданинг ўғли Денгиз 1 март куни 14 ёшга тўлган. Шу муносабат билан Севара Назархон уни табриклаган. Шунингдек, фарзандини жуда яхши кўришини таъкидлаб, у билан тушган суратини жойлаган. 

«Денгиз жоним, баҳорнинг 1 кунида — 1 мартда Туғилган кунингиз билан табриклайман. Тангрига беҳисоб шукрлар айтаман! Сизга ҳаётингиз йўлида бу дунёдаги энг ёрқин дақиқаларни тилайман. Мен сиз билан фахрланаман — сиз доимо менинг юрагимнинг чемпионисиз. Ва мен сизга ишонаман, чунки сизда меҳрибон юрак ва ёрқин ақл бор-Машаллаҳ. Мен сизни севаман ва буни юрагимда ҳар куни миллион марта такрорлайман. Сиз менинг илҳомим ва дунёмсиз камтар ўғлим», — дейди хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Sevara Nazarkhan (@sevara_nazarkhan)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Севара Назархон «Яхшиликни танланг» лойиҳасида иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.

Aввалроқ Севара Назархон Instagram саҳифасида 5 ёшли қизи Иман Анвар машина бошқараётгани акс этган видео жойлаганди. Видеода Севара Назархон қизига машина бошқаришни ўргатаётганини кўриш мумкин. Хонанда қизи билан инглиз тилида мулоқот қилган. Иман Анвар машинани буришга ҳаракат қилган.

«Ёмонмас. Хавфсиз зонада ҳайдаш курслари. Агар бизни шаҳарда кўрсангиз, эҳтиёт бўлиб ҳаракатланинг», — деб ёзади Севара Назархон.