Медиа

Севара Назархоннинг 5 ёшли қизи Тошкент кўчаларида машина бошқарди —видео

Хонанда унга руль бошқаришни ўргатди

Севара Назархоннинг 5 ёшли қизи Тошкент кўчаларида машина бошқарди —видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон Instagram саҳифасида 5 ёшли қизи Иман Анвар машина бошқараётгани акс этган видео жойлади.

Видеода Севара Назархон қизига машина бошқаришни ўргатаётганини кўриш мумкин. Хонанда қизи билан инглиз тилида мулоқот қилган. Иман Анвар машинани буришга ҳаракат қилган.

«Ёмонмас. Хавфсиз зонада ҳайдаш курслари. Агар бизни шаҳарда кўрсангиз, эҳтиёт бўлиб ҳаракатланинг», — деб ёзади Севара Назархон.

Хонанда қизи билан биргаликда Америкада яшаб ижод қилаётган эди. У 2021 йил 19 октябрь куни Тошкентга қайтганини маълум қилганди.

Шунингдек, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Севара Назарханнинг «На паузу» қўшиғини тинглашини айтганди.