Янгиликлар

Россиялик хонанданинг синглиси Анжелина Жолининг «эгизаги»га айланди — фото

Мухлислар уни актрисага ўхшатган

Россиялик хонанданинг синглиси Анжелина Жолининг «эгизаги»га айланди — фото

Россия эстрадасининг таниқли вакилларидан бири Жана Фрискенинг синглиси Наталья Фриске Анжелина Жолига ўхшаб тушган суратини эълон қилди.

Хонанда Instagram’даги саҳифасига янги сурат жойлаган ва унинг кўплаб мухлислари Анжелина Жолига ўхшатган. Натальянинг ижтимоий тармоқдаги мухлислари унинг янада гўзаллашгани ҳақида фикр билдирган. У ҳозирда фарзанд кўришга тайёргарлик кўрмоқда ва санъатни номаълум муддатга тарк этган.

Аввалроқ Анжелина Жоли Украина–Россия урушига муносабат билдирган эди.

Анжелина Жоли Украина–Россия урушига муносабат билдирди — фотоАктриса ўзининг Instagram саҳифасида Украина учун ибодат қилишини, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармасидаги ҳамкасблари билан ҳолатни муҳокама қилишини, халқаро ҳуқуқий тартибни ортиқча баҳолаб бўлмаслигини айтган.

«Кўпчилигингиз каби менинг ибодатларим Украинадаги одамлар учундир. Мен ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармасидаги ҳамкасбларим барча эътиборимизни кўчирилган одамлар ва қочқинларнинг ҳимояси, асосийси инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Биз қурбонлар ва хавфсизлик истаб уйларини тарк эта бошлаганлар ҳақида хабарни аллақачон кўрганмиз. Нима бўлиши мумкинлигини айтишга ҳали эрта, аммо бу лаҳзанинг аҳамияти шундаки, Украина халқини ва халқаро ҳуқуқий тартибни ортиқча баҳолаб бўлмайди», — дейди Анжелина Жоли.

Шунингдек Анжелина Жолининг яна хиёнатга учрагани айтилган эди.

Анжелина Жоли Бред Питт билан ажрашгандан кейин шахсий ҳаётини сир сақлашга ҳаракат қилди. Аммо унинг навбатдаги муносабатлари сир сақланмади. Актрисанинг машҳур рэпер Тhe Weekend билан муносабатлари маълум бўлгач кўплаб мухлислар уларнинг турмуш қуриши ҳақида гапирди.

Анжелина Жоли яна хиёнатга учрагани, Тhe Weekend актриса билан муносабатларини тугатиб, бошқаси билан учрашаётгани маълум бўлди. Рэпер Анжелина Жолидан кейин 29 ёшли Сими Хадра билан учрашаётгани айтилган.

Ундан ташқари Анжелина Жолининг қизи актрисанинг отаси билан тушган архив суратни эълон қилган эди.

Анжелина Жолининг қизи Шайло бобоси ва онаси бирга тушган суратни ўзининг Instgaram саҳифасида эълон қилди. Актрисанинг мухлислари отаси ва қизи Шайлонинг бир-бирига ўхшаш эканини айтган. Тармоқ фойдаланувчилари жойланган суратга кўплаб ижобий изоҳ қолдирган. Уларнинг айримлари Шайлони бобосига жуда ўхшатган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝙇 𝙖 𝙪 𝙧 𝙖 (@shilohjolieditsx)