Янгиликлар

Роналдунинг онаси Рим папасига Португалия терма жамоасининг формасини совға қилди — фото

У суратни Instagram'даги саҳифасига жойлаган

Роналдунинг онаси Рим папасига Португалия терма жамоасининг формасини совға қилди — фото

Миллионлаб мухлисларга эга футболчи Криштиану Роналдунинг онаси Рим папаси Франсиск билан учрашди ва унга Португалия миллий терма жамоасининг формасини совға қилди.

«Манчестер Юнайтед» ва Португалия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долорес Авейро бу ҳолат акс этган суратни Instagram’даги саҳифасига жойлаган ва барчаси учун раҳмат айтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Maria Dolores (@doloresaveiroofficial)

Аввалроқ Криштиану Роналду олти йилдан буён бирга яшайдиган севгилиси билан турмуш қуриши ҳақидаги хабарга ойдинлик киритган эди.

Ҳозирда 36 ёшда бўлган португалиялик футболчи модель Жоржина никоҳ тўйини режалаштираётганини, буни амалга оширишига ишончи комил эканини, аммо аниқ вақтни айтолмаслигини маълум қилган.

«Мен унга ҳар доим айтаман. Ҳаётимизда ҳали бошқа кўплаб ҳолатлар бор. У доим тушунади. Балки бир йилдан, олти ойдан ёки бир ойдан кейиндир. Тўй бўлишига 1000 фоиз ишончим комил», — деди Роналду Netflix’даги «Мен Жоржинаман» ҳужжатли реалити-шоусида.

Маълумот учун, Жоржина ва Роналду 2016 йилдан буён яхши муносабатда ва уларнинг Алана Мартин исмли қизи бор. Роналдунинг бундан ташқари уч нафар фарзанди бор. Кичик Криштиану, Эва ва Матео. Жуфтлик 2021 йил охирида эгизак фарзанд кутаётганликларини эълон қилди.

Ундан ташқари, Криштиану Роналду севгилисининг туғилган куни учун Бурж Халифани ижарага олгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» футбол клубида ҳужумчи сифатида фаолият юритаётган футболчи Дубайда жойлашган дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифа фасадини ижарага олди ва унда севгилисининг суратларини намойиш эттирди. Бинода Жоржина Родригеснинг суратлари бир неча дақиқа давомида кўриниб турган. Модель Жоржина Родригес 28 ёшга кирди.