Медиа

Криштиану Роналду севгилисининг туғилган куни учун Бурж Халифани ижарага олди — видео

Модель Жоржиана Родригес 28 ёшга кирди.

Криштиану Роналду севгилисининг туғилган куни учун Бурж Халифани ижарага олди — видео

Дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларга эга бўлган футболчи Криштиану Роналду севгилиси, таниқли модель ва актриса Жоржина Родригесни туғилган куни билан табриклаш учун БААда жойлашган Бурж Халифани ижарагa олди.

Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» футбол клубида ҳужумчи сифатида фаолият юритаётган футболчи Дубайда жойлашган дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифа фасадини ижарага олди ва унда севгилисининг суратларини намойиш эттирди. Бинода Жоржина Родригеснинг суратлари бир неча дақиқа давомида кўриниб турган. Модель Жоржиана Родригес 28 ёшга кирди.

Аввалроқ Криштиану Роналдунинг севгилиси ўзи ҳақида яратилган сериалда бош рольни ўйнагани ҳақида айтилган эди.

«Netflix» Испаниянинг машҳур модели, футболчи Криштиану Роналдонинг севгилиси, соҳаси бўйича кўплаб халқаро мукофотларнинг соҳибаси Жоржина Родригеснинг ҳаёти ва касбий фаолияти акс этган «Мен Жоржинаман» номли сериални суратга олди ва ушбу сериалда унинг ўзи бош ролни ижро этган. Ҳозирда сериалнинг фақат трейлери намойиш этилган ва унинг тўлиқ қисмлари 2022 йилнинг 27 январидан бошлаб экранларда намойиш этилиб, сотувга чиқарилади.

Маълумотларга қараганда, Жоржина Родригес Криштиану Роналду билан 2016 йилдан буён бирга яшайди, бироқ ҳали расман турмуш қурмаган. Жуфтликнинг биринчи фарзанди 2017 йилда дунёга келган. Айни вақтда Алан исмли бир қизни тарбия қилаётган Криштиану Роналдо ва Жоржина Родригес 2022 йилнинг ёзида эгизак фарзандларнинг ота-онаси бўлишини маълум қилган.