Янгиликлар

«Ўргимчак одам»даги икки актёр Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Олдинги рекорд «Ғаройиб одамлар» фильмларида роль ўйнаган Патрик Стюарт ва Хю Жекманга тегишли бўлган

«Ўргимчак одам»даги икки актёр Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

«Ўргимчак одам» фильми орқали танилган актёрлар Тоби Магуайр ва Уиллям Дефо Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

«Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» фильми намойиш этилганидан кейин Тоби Магуайр ва Уиллям Дефо Мarvel комиксларида энг узоқ вақт хизмат қилган актёрларга айланди. Олдинги рекорд «Ғаройиб одамлар» фильмларида роль ўйнаган Патрик Стюарт ва Хю Жекманга тегишли бўлиб, улар 16 йилу 232 кун давомида компанияда фаолият юритган. Магуайр ва Дефо томонидан ўрнатилган сўнгги рекорд 19 йил 225 кунни ташкил этади.

Актёрларнинг «Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» фильмидаги иштироки мухлисларда қаҳрамонларга нисбатан янада ҳурматни оширди ва томошабинлар учун унутилмас таассурот қолдирди. Тоби Магуайр ва Уиллям Дефо «Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» фильмининг муваффақиятли чиқишида ўз ҳиссасини қўшган. Уларнинг бундай эътирофга сазовор бўлганини кўриш жуда ажойиб ва ҳаммаси 2002 йилда «Ўргимчак одам» фильмидан кейин бошланган.

Аввалроқ «Ўргимчак одам»да яшил гоблин нега бош қаҳрамон сифатида танлангани айтилган эди.

«Ўргимчак одам» фильмининг режиссёри Крис Маккена Голливуднинг маҳаллий нашрларидан бирига берган интервьюсида актёр Уиллям Дефо ижро этган яшил гоблин образи нима сабабдан фильмдаги бош қаҳрамонлардан бири эканини айтди.

«Ўргимчак одам’ фильмида яшил гоблиндан ташқари яна 4 та ёвуз қаҳрамон иштирок этади. Фильмда айнан унинг бош қаҳрамон сифатида гавдаланиши Питер Паркер билан боғлиқ. Сабаби Ўргимчак одам’нинг бувисини яшил одам ўлдирган бўлади ва Питер Паркер буни билади. Уларнинг ўртасида кечган жангда яшил гоблин  ўргимчак одамга энг катта қаршилик кўрсата олгани у», — дейди фильм режиссёри.