Кино

«Ўргимчак одам»да яшил гоблин нега бош қаҳрамон сифатида танлангани айтилди

Бу ҳақда фильм режиссёри маълум қилган

«Ўргимчак одам»да яшил гоблин нега бош қаҳрамон сифатида танлангани айтилди

Нафақат Голливуд, балки бутун дунё бўйлаб муваффаққият қозонган «Ўргимчак одам» кинокартинасидаги яшил гоблин нима сабабдан фильмнинг бош қаҳрамони сифатида танлангани айтилди.

«Ўргимчак одам» фильмининг режиссёри Крис Маккена Голливуднинг маҳаллий нашрларидан бирига берган интервьюсида актёр Уиллям Дефо ижро этган яшил гоблин образи нима сабабдан фильмдаги бош қаҳрамонлардан бири эканини айтди.

«’Ўргимчак одам’ фильмида яшил гоблиндан ташқари яна 4 та ёвуз қаҳрамон иштирок этади. Фильмда айнан унинг бош қаҳрамон сифатида гавдаланиши Питер Паркер билан боғлиқ. Сабаби ‘Ўргимчак одам’нинг бувисини яшил одам ўлдирган бўлади ва Питер Паркер буни билади. Уларнинг ўртасида кечган жангда яшил гоблин  ўргимчак одамга энг катта қаршилик кўрсата олгани у», — дейди фильм режиссёри.

Аввалроқ «Ўргимчак одам» фильмидан тушган даромад миқдори маълум қилинган эди. Кинокартина 15 декабрдан катта экранларга чиққан ва у намойиш этилганидан дунё бўйлаб 750 миллион доллар даромад келтирган ва унинг умумий даромади 1 миллиард доллардан ошади деб тахмин қилинмоқда.

Ундан ташқари «Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ» фильми қандай суратга олингани ҳақида хабар берилган эди. Фильмнинг асосий суратга олиш ишлари Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган. Унинг аксарият кадрлари очиқ табиатда эмас, махсус павильонларда суратга олинган. Янги қисмдаги мураккаб саҳнавий жараёнлар компьютер графикаси асосида яратилган. Масалан, унда Нью-Йоркни қор қоплаган саҳналар ва машиналарнинг ҳалокати билан акс этган кадрлар бор, буларнинг барчаси махсус технaлогиялар бажарган график ишлардир.