Янгиликлар

Раъно Шодиева касаллик сабаб имижини ўзгартиришга мажбур бўлди — видео

Актриса Тошкентга қайтаётганини маълум қилган

Раъно Шодиева касаллик сабаб имижини ўзгартиришга мажбур бўлди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева Instagram саҳифасида Тошкентга келаётгани ҳақида маълум қилди.

Актриса шифокорлари унга 2 ҳафта таътил берганини айтиб, Тошкентга қайтаётганини маълум қилди. Шунингдек, Раъно Шодиева кимёвий даволаниш сабаб кийиниш услубини ҳам ўзгартиришга мажбур бўлган. Олдин у классик услубда кийинган бўлса, ҳозирда спорт услубига ўтган.

«Менга 2 ҳафта таътил берилди ва мен уйга кетяпман. Булар мени қўрқитяпти ўзи энди кимёвий даволанишдан чиқдим. Ҳамма кийимларимни юмшоқ, қулай кийимларга ўзгартиришга мажбурман. Мен фақат классикада юрганман. Энди классикани спорт кийимига алмаштиришди. Мажбур бўлдим лекин бу кўпга эмас. 1 йил шундай кийимда юраман. Кийимларим билан сизларга бўлишаман», — дейди Раъно Шодиева.

Эслатиб ўтамиз, актриса 8 февраль куни Instagram саҳифасидаги жонли эфир пайтида жигар касаллиги сабабли 11 соат операция бўлганини маълум қилганди.

Актриса 17 январь куни Instagram саҳифасида ижтимоий тармоқларда оғир касаллик билан курашаётгани ҳақида тарқалган миш-мишларга аниқлик киритиб, бу ҳақда гапиришга ҳали тайёр эмаслигини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rano Shodiyeva (@shodiyevarano)

Шунингдек, Раъно Шодиева 29 январь куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янa бир пост қолдирди. Унда 11 соатлик операцияни бошидан кечиргани ҳақида гапириб, шифокорларига миннатдорчилик билдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rano Shodiyeva (@shodiyevarano)