Янгиликлар

«Бу тўғрисида гапириш жуда оғир». Раъно Шодиева оғир касалликка чалингани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

Актриса ҳозирда Туркияда яшамоқда

«Бу тўғрисида гапириш жуда оғир». Раъно Шодиева оғир касалликка чалингани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

Актриса Раъно Шодиева ижтимоий тармоқларда оғир касаллик билан курашаётгани ҳақида таралган миш-мишларга аниқлик киритди.

Унинг таъкидлашича, Туркияда жуда катта амалиётни бошдан ўтказган. Аммо, актриса айнан қандай касаллик билан курашгани ҳақида гапирмаган, бу ҳақда гапиришга ҳали тайёр эмаслигини таъкидлаган.

«Аллоҳ менга шундай синов берди, ҳозирги кунда ундан муваффақиятли ўтишга ҳаракат қиляпман. Аллоҳга шукр, кўп нарса ортда қолди. Рости, бу тўғрисида гапириш мен учун жуда оғир. Чунки бу ҳақида гапиришга тайёр эмасман. Лекин шуни айта оламанки, жуда катта амалиётни бошдан ўтказдим. Шукрки, ҳозир оилам бағрида эканимдан хурсандман», — дейди Раъно Шодиева.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rano Shodiyeva (@shodiyevarano)

Аввалроқ aктриса Раъно Шодиева ўзининг Instagram саҳифасида қандай қилиб ёш ва гўзал кўриниш сирлари ҳақида гапириб берган эди.

Унинг сўзларига кўра, кўплаб аёл ва қизлар актрисадан гўзаллик сирлари, қандай қилиб ёш кўриниши ҳақида сўраган. Шу сабабли Раъно Шодиева барчанинг ушбу саволига жавоб берди.

«Ҳаммага ҳайрли кеч. Жуда кўпчилик қандай қилиб ёш, гўзал кўринишимни сўраяпти. Ҳурматли аёллар, қизлар ёш кўриниш учун ўзига вақтида эътибор қилиш керак. Нафақат ўзига, юзига, танасига ҳам. Мен жуда кўп йиллар давомида юзимга эътибор қилган ҳолда косметикамни ҳар куни керакли кетма-кетликда ишлатаман», — дейди актриса.