Янгиликлар

Райҳонга «ГАИ»дан хат келди — фото

Хонанда салкам 300 минг сўм жаримага тортилган

Райҳонга «ГАИ»дан хат келди — фото

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниевага Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан хат келди.

Хонанданинг маълум қилишича, у 270 минг сўм жаримага тортилган. Шу сабабли ҳам кузатувчиларига эҳтиёт бўлиб ҳайдаш кераклигини таъкидлаган. Райҳонга келган хатга кўра, у ўзига тегишли бўлган автомобилида юқори тезликда ҳаракатланган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси 1-қисмига асосан жаримага тортилган.

Аввалроқ хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев 14 млн сўм жарима тўлгани ҳақида айтиб берган эди. Бундан ташқари, Рэпер Fayzee «йўқ жойдан» 4 млн сўм жарима ёзилгани учун МИБчиларни сўкканди.