Янгиликлар

«Қўрқиб кетдим». Феруза Норматова қўшниси билан содир бўлган ҳолат ҳақида

У уйқуси алмашиб қолганини айтди

«Қўрқиб кетдим». Феруза Норматова қўшниси билан содир бўлган ҳолат ҳақида

Актриса Феруза Норматова Instagram’да қўшниси билан содир бўлган ҳолат ҳақида гапириб берди.

У барчага xайрли кун тилаб, қўшнисининг уйидаги таъмирлаш сабаб унинг уйидан турли хил шовқинлар чиқаётгани айтди. Актриса бир неча кундан бери уйқуси алмашиб қолганини, шунинг учун бомдоддан кейин ухлаб пешин пайти уйғонаётганини таъкидлади. Феруза Норматованинг сўзларига кўра, ер қимирлаяпти деб ўйлаб, қўрқиб туриб кетган.

«Ассалому алайкум. Барчага xайрли кун. Кимда ҳозир шундай ҳолат? Қўшнингизнинг уйида таъмирлаш бўляптими? Мен бечора бомдоддан кейин ухлаб пешинда турсам. Куним билан туним алмашиб қолган. Нима бўлаётган экан деб қўрқиб кетдим. Ер қимирлаяпти деб бирдан туриб кетдим. Энди ўзимга келолмаяпман», — дейди у.

Аввалроқ Феруза Норматова Instagram саҳифасида «Пахмоқ келин» сериалидан кетишига гонорарининг камлиги сабаб бўлганини айтганди. Актриса сериал учун кунининг 8-14 соатини сарфлашини таъкидлади. Шу сабабли унинг гонорари қиммат бўлади. Актрисанинг сўзларига кўра, қилган меҳнатига яраша гонорар олмаса ишлай олмайди.

Шунингдек, Феруза Норматова рўмоли сабаб ҳейтерлар танқидига қолаётгани ҳақида гапирганди. Унинг сўзларига кўра, жуда қийин аҳволда қолган. Актриса шартномалари тугамагани сабаб Instagram’да фаол бўлиши кераклигини таъкидлади. Феруза Норматова обуначилари комедик ролларига «Муслималар номига доғ туширяпсан», ибратли видео роликларига эса «Бундай видеолар олиш сенгамас», деб изоҳ қолдираётганини айтди. Шунингдек, у бугун комедия жанрида бошқа роль ижро этиш ёки этмаслиги ҳақида қарор чиқаришини таъкидлаб ўтди.