Янгиликлар

Озодбек Назарбеков у учун энг қадрли нарса нима эканини айтди

Вазир бу ҳақда Instagram саҳифасида гапирган

Озодбек Назарбеков у учун энг қадрли нарса нима эканини айтди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Instagram саҳифасида у учун энг қадрли нарса нима эканини айтди.

Озодбек Назарбеков бу онасининг хотираси ва суратлари эканини таъкидлади. Айнан шулар у учун бисотидаги энг қадрли ва энг суюкли нарсалар.

«Мендан бисотингдаги энг суюкли, энг қадрли нарса нима деб сўрашса, у онамнинг ёрқин хотираси ва суратлари деб айтган бўлардим», — дейди Озодбек Назарбеков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маданият вазири Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг уйида меҳмон бўлганди. Меҳмондорчилик давомида Шерали Жўраев «Дилда дардни тўкмоқ бўлсанг ўзбекона сўйлагин» қўшиғидан парча ижро этган.

Шунингдек, хонанда Баҳром Назаров Озодбек Назаровнинг шогирди бўлишнинг фойдали томонлари ҳақида гапирганди.