Интервью

Озодбек Назарбековнинг шогирди бўлишнинг фойдали томони борми? Баҳром Назаров жавоб берди

«Биз фаҳрланамиз», — дейди у

Озодбек Назарбековнинг шогирди бўлишнинг фойдали томони борми? Баҳром Назаров жавоб берди

Хонанда Баҳром YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Озодбек Назаровнинг шогирди бўлишнинг фойдали томонлари ҳақида гапирди.

Баҳром Назаров ҳамкасби Алишер Файзнинг концерт дастуридан сўнг интервью берди. У концерт яхши ўтганини таъкидлади. Шунингдек, хонанда Озодбек Назарбековнинг шогирди бўлишнинг ягона фойдали томони устозидан фаҳрланиш эканини айтди. Баҳром Назаров устози ютуққа эришса хурсанд бўлишини таъкидлади.

«Бизга тегадиган улуш фақат фаҳр. Биз фаҳрланамиз. Устозимизнинг мартабаси улуғ бўлса, хурсанд бўламиз. Лекин устоздан фойдаланмаймиз. Кўришиб турамиз. Ундан уёғига ўтилмайди. Фақат ютуқлар эришса, баравар хурсанд бўламиз», — дейди у.