Медиа

Озодбек Назарбеков Шерали Жўраевнинг хонадонида меҳмон бўлди — видео

Шерали Жўраев қўшиқ куйлаб ҳам берган

Озодбек Назарбеков Шерали Жўраевнинг хонадонида меҳмон бўлди — видео

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Алишер Навоий номидаги давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг уйида меҳмон бўлди.

Меҳмондорчилик давомида Шерали Жўраев «Дилда дардни тўкмоқ бўлсанг ўзбекона сўйлагин!» қўшиғидан парча ижро этган. Улар Абдуҳошим Исмоилов ҳақида ҳам суҳбатлашган.

Аввалроқ, Шерали Жўраев бир неча ойдан сўнг ижтимоий тармоқларда кўриниш берганди. Видеода хонанданинг озиб кетганини ва «Ҳамма тижоратлар, бошлаган ишларни баракасини берсин. Дунёдаги ҳамма энг яхши тилакларим сизга бўлсин», — дея дуо қилаётганини кўриш мумкин.