Янгиликлар

«Ҳокимнинг энг яқин дўсти бўлган». Баҳора Арслонова марҳум отаси ҳақида гапириб, қабри қаердалигини маълум қилди

У ўзига тўқ оилада ўсганини таъкидлади

«Ҳокимнинг энг яқин дўсти бўлган». Баҳора Арслонова марҳум отаси ҳақида гапириб, қабри қаердалигини маълум қилди

Актриса Баҳора Арслонова «Daryo»га берган интервьюсида марҳум отаси Қашқадарё ҳокимининг энг яқин дўсти бўлганини айтди.

У отасининг бойлигига қараб иш қилмаганини, оиласидаги ҳамма ўз кучи билан ютуқларга эришганини айтди. Баҳора отасининг қабри Ҳажда эканини, Ҳайит куни туғилган ва 63 ёшида Ҳайит куни Ҳажда вафот этганини таъкидлади.

«Бизда отанинг, оиланинг бойлигига қараб иш қилинмаган. Ҳозиргача шунақа. Ҳамма ўз кучи билан эришади. Раҳматли отам кези келганда, Қашқадарёнинг ҳокими даражасида бўлган. Чунки ҳокимнинг энг яқин дўсти бўлган. Шунинг учун ёшлигимиздан кўзимиз тўқ бўлиб ўсганмиз. Бизда 21 та от бўлган. Ҳозир кимгадир айтсангиз ишонмайди. Отам ҳаммамизга бир хилда қараган. Биз ҳеч қачон ҳеч кимга пул борасида паст кетмаганмиз. Отамнинг қабри Ҳажда. Отам Қурбон ҳайитида туғилган. 63 пайғамбар ёшида туғилган кунида Ҳажда вафот этган. Бу ҳар ким ҳавас қиладиган ўлим бўлса керак деб ўйлайман», — дейди у.

Аввалроқ актриса эрига иккинчи аёл олиб беришини айтганди. У отасининг ҳам уч аёли бўлганини, улар ҳамиша аҳил яшаганини айтиб ўтган. Шунингдек, эрига ҳам иккинчи аёл олишига қарши эмаслигини билдириб, фақатгина ёш қизга эмас, қийналиб қолган аёлга ёрдам бериш мақсадидагина уйланиши мумкинлигини таъкидлаган.