Янгиликлар

Муниса Ризаеванинг «ўғли» билан беллашган Абдурозиқ қўшиқ ҳам куйлаб берди — видео

У ҳозир 18 ёшда ва оргазнимига гормон етишмаслиги туфайли ўсишдан тўхтаган

Муниса Ризаеванинг «ўғли» билан беллашган Абдурозиқ қўшиқ ҳам куйлаб берди — видео

Ижтимоий тармоқларда Муниса Ризаеванинг ўғли сифатида танилган митти вайнер Эрали билан рингда беллашган тожикистонлик вайнер Абдурозик қўшиқ ҳам куйлаб берди.

Тожикистоннинг Панжикент шаҳрида туғилган Абдурозикнинг асл касби хонандалик ҳисобланади. У ҳозир 18 ёшда ва организми маълум бир етишмаган гормон туфайли ўсишдан тўхтаган. Абдурозик ўзбек миллий таронаси «Мустаҳзод»нинг тожикча вариантини ижро этган. Унинг қўшиқ куйлагани акс этган видео ижтимойи тармоқларда жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлди.

Аввалроқ Тожикистонлик Абдурозиқ ва Муниса Ризаеванинг «ўғли» ресторанларнинг бирида жанжаллашиб кетган эди.

Бу жараён акс этган видеони хонанда Муниса Ризаева Instagram саҳифасига жойлади. Абдурозиқ Муниса Ризаева билан бирга ресторанга кириб келган. Ўша ерда улар жанжаллашиб кетган. Абдурозиқ ресторан уники эканини таъкидлаган. Муниса Ризаева эса Эралини ушлаб турган.

Шунингдек, асл исми Хасбулла Магомедов бўлган Доғистонлик блогер Хасбик ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрди. Уни кутиб олишга Баҳодир Жалолов ҳам келган. Митти вайнерлар бир-бири билан қўл бериш кўришган.