Янгиликлар

Ким ғолиб: Муниса Ризаеванинг «ўғли» ва тожикистонлик Абдурозик рингда беллашди — видео

Жаҳон чемпионатида улар ўртасида иккинчи жанг бўлиб ўтиши келишиб олинган

Ким ғолиб: Муниса Ризаеванинг «ўғли» ва тожикистонлик Абдурозик рингда беллашди — видео

Ижтимоий тармоқларда Муниса Ризаеванинг ўғли сифатида танилган митти вайнер Эрали тожикистондан келган Абдурозик билан рингда беллашди.

Эрали аввалроқ Абдурозик ва доғистонлик Хасбикни жанг қилишга чақирган эди. 29 январь куни у Абдурозик билан рингда беллашди. Дастлаб, вайнер рингга чиққан ва Абдурозикни жангга чақирган. Улар Осиё чемпионатида лирик чекиниш тарзда курашган. Абдурозик рингга чиқиши билан улар жанжаллашиб кетган. Улар қўлқоп ҳам тақмаган бўлган. Ҳакамлар аралашувидан сўнг тортишув тўхтатилган ва уларга қўлқоп кийдирилган.

Сўнгра Абдурозик ва Эрали беллашган. Ҳеч қанча вақт ўтмай жанг тўхтатилган ва натижа дурранг қайд этилган. Уларнинг иккиси ҳам ғолиб деб топилган. Маълум қилинишича, 2023 йил Тошкентда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида улар ўртасида иккинчи жанг бўлиб ўтиши келишиб олинган.

Аввалроқ тожикистонлик Абдурозиқ ва Муниса Ризаеванинг «ўғли» ресторанларнинг бирида Абдурозиқ билан жанжаллашиб кетгани айтилган эди.

Бу жараён акс этган видеони хонанда Муниса Ризаева Instagram саҳифасига жойлади. Абдурозиқ Муниса Ризаева билан бирга ресторанга кириб келган. Ўша ерда улар жанжаллашиб кетган. Абдурозиқ ресторан уники эканини таъкидлаган. Муниса Ризаева эса Эралини ушлаб турган.