Янгиликлар

Муниса Ризаева созандаларининг барчасини ишдан бўшатди — видео

Хонанда кўпчилик шундай савол бераётганини айтди

Муниса Ризаева созандаларининг барчасини ишдан бўшатди — видео

Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram саҳифасида созандалари таркибини ўзгартирганини маълум қилди.

Муниса Ризаева кўпчилик шу ҳақда савол бераётганини айтди. Хонанда янги мавсумда профессионал созандалар гуруҳи билан ишлашини таъкидлади. У эски созандалари ҳақида ҳозирда ҳеч нима билмайди.

«Ҳаммага салом. Кўпчилик ‘Созандаларингиз қани?’, деб сўраяпти. Мен янги созандалар олганман. Энди менда янги жамоа ишлаяпти. Олдингилар билан биз хайрлашдик. Мен улар қаерда, нима қиляпти, қандайлигини билмайман. Худо хоҳласа янги мавсумда янги профессионал мусиқачилар билан биргаликда ишлаймиз. Ҳаммага катта раҳмат», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева пластик операция қилдирмаганини таъкидлаган. Хонанда ота-онаси уни шундай туғганини айтганди. Актрисанинг сўзларига кўра, ҳозирда лабида ҳам ботекс йўқ.

Шунингдек, Муниса 13 ёшида отаси унга «Mercedes Benz» совға қилгани ҳақида айтиб берганди.

Шу билан бирга, актриса янги уйи тайёр бўлганини таъкидлаб, уй олдида фантан борлигини кўрсатганди.