Интервью

Муниса Ризаева отаси унга 13 ёшида «Mercedes Benz» совға қилганини айтди

«Кичкиналигимда жуда эркатой бўлганман», — дейди у

Муниса Ризаева отаси унга 13 ёшида «Mercedes Benz» совға қилганини айтди

Хонанда, актриса Муниса Ризаева «Zo’r bekat» кўрсатувига берган интервьюсида 13 ёшида отаси унга «Mercedes Benz» машинасини совға қилганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, отаси ҳар чет эл сафарига кетганда, нима совға хоҳлашини сўраган. Хонанда ҳар гал «Mercedes Benz» машинасини айтган. Унга отаси машинанинг ўйинчоғини олиб келиб берган. 13 ёшида эса «Mercedes Benz» совға қилган. Шунингдек, актриса кичкиналигида, жуда эркатой бўлгани такидлади.

«Отам ҳар гал қаергадир кетганида мендан нима хоҳлашимни сўрарди. ‘Менга ‘Mercedes Benz’ машинасини жўнатинг’, дердим. Албатта ўйинчоғини. Улар 13 ёшимда ҳақиқий ‘Мерcэдес’ машинасини совға қилган. Шунинг учун, кичкиналигимдан, жуда эркатой бўлганман», — дейди хонанда.