Янгиликлар

Муниса Ризаева митти вайнер Эрали билан қандай алоқаси борлигини айтди — видео

«Эрали ҳозир биринчи рақамли юлдуз», — дейди у

Муниса Ризаева митти вайнер Эрали билан қандай алоқаси борлигини айтди — видео

Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram саҳифасида қилган жонли эфир пайтида митти вайнер Эрали билан қандай алоқаси борлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Эрали билан шартнома тузган. Хонанда унинг продюсери эканини ҳамда уни кўтараётганини айтди. Муниса Ризаеванинг продюсерлик маркази Эралига пул тикяпти. Актриса вайнер билан кўплаб лойиҳалари борлигини таъкидлади.

«Эрали менинг лойиҳам. Биз шартнома тузганмиз. У менинг продюсерлик марказим билан шартнома тузган. Мен уни кўтаряпман. Унинг продюсериман. Биз унга пул тикяпмиз. Абдурозиқ Дубайда. Тез кунда унинг жанги бўлади. У жангга тайёрланяпти. Бизнинг Эрали билан кўплаб лойиҳаларимиз бор. Эрали ҳозир биринчи рақамли юлдуз», — дейди хонанда.

Аввалроқ, Эрали асосий иш жойи «Басри Баба» ресторани эканини, ундан ташқари ҳам бизнеслари борлигини айтганди. Вайнернинг сўзларига кўра, у ойига 10 минг доллар даромад топади.

Шунингдек, Муниса 13 ёшида отаси «Mercedes Benz» совға қилган. Ҳозирда у «Mercedes G-Class AMG 63» автомобилини харид қилишни режалаштирмоқда. Бироқ хонанда уни кутиш учун ҳам 5-6 ой кераклигини таъкидлади. Автомобилнинг нархи комплектация ва божхона харажатларисиз 156 минг долларни ташкил этади.