Янгиликлар

Мавлуда Ҳикматова «Мактаб» сериалидаги Дониёр билан унаштирилдими? — видео

Улар Азоданинг клипида бирга роль ижро этган

Мавлуда Ҳикматова «Мактаб» сериалидаги Дониёр билан унаштирилдими? — видео

Актриса Мавлуда Ҳикматова Instagram саҳифасида «Мактаб» сериалида Дониёр ролини ижро этган Бузрук Бахтиёров билан унаштирилгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

У ўз кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга Бузрук Бахтиёров билан унаштирилгани ҳақида бир нечта савол берилган. Актриса эса бу каби гаплар қаерда чиққанини билмаслигини айтган. Улар Азоданинг «Соғинасан» клипида келин ва куёв ролини ижро этган. У ҳамкасби билан бирга тушган видео ва расмлари айнан шу клип «съёмка»сидан эканини таъкидлаб ўтган. Мавлуда Ҳикматова Бузрук Бахтиёров билан шунчаки дўст.

«Бундай гапларни қаердан оласиз? Орамизда ҳеч нарса йўқ. У билан унаштирилмаганман, севишмайман ҳам. Расмларни айтаётган бўлсангиз, улар ‘съёмка’ учун тушилган. Биз фақат дўстмиз. У жуда ҳам яхши ва ҳазилкаш», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азода ва Бузрук Бахтиёровнинг бир-бирини севиши ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалганди. Хонанда ўз саҳифасида Бузрук Бахтиёров билан тушган суратини эълон қилган. «Artist» лойиҳаси орқали танилган Ҳожиакбар Рўзметов Instagram саҳифасида уларни бегилаб, бахт тилаган. Бу «stories»ни иккала ижодкор ҳам бефарқ қолдирмаган.

Шунингдек, тиктокер бир йигит қўлидан ушлаб турган суратни эълон қилиб, Бузрук Бахтиёровни белгилаб қўйган.

Кейинроқ хонанда «Мактаб» сериалидаги Дониёр билан муносабатларига ойдинлик киритганди. Улар клип суратга олиш жараёнида танишган. Айнан ижодкорлар «stories»ига жойлаган видео ва суратлар ҳам клип «съёмка»сидан бўлган. Ҳаммаси суратга олиш ишлари тугагач, актриса барча видеолар ва суратларни ўчириб ташлаган. Азода роли орқали барчани ишонтира олган бўлса, бундан хурсандлигини таъкидлаган.

«Instagram’га қўйилган расм, ҳар битта видео, постга ёзилган сўзлар ҳар бири клипнинг ичидаги воқеалар. Бу ҳеч қандай пиар эмас. У йигитни яқиндан танимайман. Шу клип орқали танишдик. Клип жуда ҳам зўр чиққан. Воқеа жуда ҳам оғир. Биз клипдан воқеа қилиб ‘stories’га қўйдик. Шу нарса видеоклип ичида бор. Бугун ҳаммаси тугади. Ҳамма нарса жой-жойига тушгандан кейин ‘stories’ларни олиб ташладим. Биз санъат инсонимиз. Мен актрисаман. У актёр. Биз ишонтира олдикми? Демак, ролимизни зўр ўйнабмиз», — дейди Азода.