Интервью

Иймона Фармонова биринчи фарзандидан айрилганини айтди — видео

Инстаблогер катта таваккал қилиб оила қурганини таъкидлади

Иймона Фармонова биринчи фарзандидан айрилганини айтди — видео

Инстaблогер, актриса Иймона Фармонова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервюсида биринчи фарзандидан айрилгани ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, катта таваккал қилиб оила қурган. Инстаблогер эрини никоҳ куни кўрганини айтди. Иймона Фармонова розилик бергач, кўп ўтмай тўйи бўлган. У никоҳдан 1 ярим ой ўтгач, ҳомиладор бўлган. Инстаблогер ўша вақтда жуда кўп стрессга тушган. Шунингдек, январ ойида тоғаси вафот этган. Шу воқеалардан кейин актрисанинг ҳомиласининг юраги урмай қолган.

«Мен катта таваккал билан оила қурдим. Кўришмасдан туриб турмушга чиқдим. Тўйгача севги бўлмаган. Ундан кейин бир-биримизга меҳр қўйдик. Турмуш ўртoғим мени яхши кўрган ва қидириб топган. Куёвни никоҳ куни кўрганман. Унинг ҳам биринчи ҳаёти ўхшамаган. Тўйимиз ноябрь ойида бўлган ва орадан бир ярим ой ўтгач ҳомиладор бўлганман. Ўша вақтда жуда кўп стрессга тушганман. Январнинг охирида тоғам вафот этган. Шуни эшитганимда кейин ҳомиламнинг юраги урмай қолган», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иймона Фармонова 23 ёшигача 2 марта турмушга чиққанини маълум қилганди. У биринчи марта оила қурганида, 18 ёш бўлган. Улар совчи орқали танишган. Иймона Фармонова биринчи турмуши ҳақида ёмон гапиришни истамайди. Инстаблогер 2021 йил ноябрь ойида иккинчи марта оила қурган. У шунгача икки марта турмушга чиқиш ҳақида ҳеч қачон ўйламаганини таъкидлади.

«Мен икки марта турмушга чиққанман. Буни кўриб, ‘тавба қилдим’ дейишингиз ҳам хато. Мен ҳам ҳеч қачон икки марта турмуш қураман деб ўйламаганман. Биринчи марта 18 ёшимда оила қурганман. Биз совчилар орқали танишганмиз. Биринчи оилам ҳақда ёмон гапириш ниятим йўқ. Ҳаммани бахтини берсин. Иккинчи турмушимни ноябрь ойида қурдим», — дейди Иймона Фармонова.

Шунингдек, актриса иккинчи эри билан тушган суратини эълон қилганди. У кузатувчиларининг бир қанча саволига жавоб берган. Шунда ундан эрининг неча ёш кичиклиги ҳақида савол берилган. Блогер эса турмуш ўртоғи билан тушган суратини эълон қилган ва ундан 8 ёш кичиклигини айтган.

«Ҳа, ростдан ҳам ёши анча катта. Турмуш ўртоғим 1991 йил. Мен эса 1999 йилда туғилганман. Ўртамизда 8 ёш фарқ бор», — дейди у.