Медиа

Ўзига ўзи «Мalibu» совға қилган Муниса Ризаева энди 156 минг долларлик машина олмоқчилигини айтди

«Уни кутиш учун 6 ой вақт кетади», — дейди хонанда

Ўзига ўзи «Мalibu» совға қилган Муниса Ризаева энди 156 минг долларлик машина олмоқчилигини айтди

Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram саҳифасида нархи 156 минг долларни ташкил қилувчи машина олишни режа қилаётганини маълум қилди.

Муниса Ризаева «Mercedes G-Class AMG 63» автомобилини харид қилишни режалаштирмоқда. Бироқ хонанда уни кутиш учун ҳам 5-6 ой кераклигини таъкидлади. Автомобилнинг нархи комплектация ва божхона харажатларисиз 156 минг долларни ташкил этади.

«Гелик менинг олдимга келгунча, ўзимникини минаман. Мен ҳали ҳам Гелендваген 63 ни хоҳлайман. Лекин 5-6 ой кутишга тўғри келади», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева «Malibu» сотиб олганди. Шунингдек, хонанда уйининг 8 та хонасини эгаллаган гардеробини илк бор кўрсатганди. Шу билан бирга, Муҳаммадали Алиев Муниса Ризаеванинг «Бўлди юрак» клипидан қанча гонорар олганини маълум қилганди.