Интервью

Азиз Ражабий Java’нинг ижодига ўз муносабатини билдирди — видео

Хонанда у билан қандай ҳолатда дует куйламаслигини ҳам айтди

Азиз Ражабий Java’нинг ижодига ўз муносабатини билдирди — видео

Хонанда Азиз Ражабий «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида Java’нинг ижодига ўз фикрини билдирди.

Ражабийнинг сўзларига кўра, «Дунё сени тоғангмас» қўшиғи унга ёққан. Хонанда унинг сўзлари маъноли эканини таъкидлаб ўтган. Бироқ у билан дует куйламаслигини айтган. Азиз Ражабий Java’нинг имижи ҳақида ҳам гапириб ўтган. Хонанда уни пиар қиляпти деб ўйлайди.

«Юзини ўраб чиққан боланинг қўшиғи менга ёқди. Сўзида маъно бор. Унинг маъносини чақсангиз, тўғри нарсани олиб чиққан. Лекин юзини ўраб чиқиш бу пиар. Масалан, мен бундай ишлар қилмасдим. Агар ўғлим шундай қилиб чиқса, ‘Еч бошингдагини’, деб айтардим. У ўзига жалб қилиш учун шундай қилганини билгандим. Агар худди шундай кўринишда чиқаман деса, албатта, у билан бирга дует куйламайман.», — дейди Азиз Ражабий.