Янгиликлар

Шаҳзода санъатдан бутунлай кетгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди — фото

Хонанда санъатдан кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди

Шаҳзода санъатдан бутунлай кетгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди — фото

Хонанда, актриса Шаҳзода тахаллуси билан ижод қилувчи Зилола Мусаева санъатдан бутунлай кетгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Шаҳзоданинг санъатни буткул кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Хонанда Instagram’да айнан шундай мазмундаги хабар остига изоҳ ёзиб қолдирган. Актриса бу каби хабарлар тасдиқланмаган маълумот эканини таъкидлаган.

«Ассалому алайкум. Тасдиқланмаган маълумотни ёзишдан нима фойда?», — деб ёзади Шаҳзода.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Шаҳзоданинг продюсери Даврон Муқимов ўзининг Instagram саҳифасида хонанда билан тушган суратини жойлаган. Расмда Шаҳзода ҳомиладор аёлга ўхшаб қолган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mukimov Davron Furqatovich (@davron_mukimov)

Шу сабабли унинг кузатувчилари актрисанинг ҳомиладорлиги ҳақида савол берган. Шаҳзода эса кўйлак туфайли суратга шундай тушганини таъкидлаган.

«Ассалому алайкум. Йўқ, кўйлак яхши мос келмади», — деб ёзади Шаҳзода.