Янгиликлар

Инстаблогер Ханна эри сартарошликдан қайси касбга ўтганини очиқлади — видео

Актриса бунинг сабабини ҳам айтган

Инстаблогер Ханна эри сартарошликдан қайси касбга ўтганини очиқлади — видео

Инстаблогер, актриса Ханна тахаллуси билан ижод қилувчи Хонзода Қамбарова Instagram саҳифасида эри сартарошликдан қайси касбга ўтганини очиқлади.

Унинг сўзларига кўра, эри сартарошликдан чарчаган. У операция ҳам бўлган. Шунинг учун у ўз касбини ўзгартиришга қарор қилган. Блогер эри трейдерлик бўйича ўқиётганини айтди. Актриса бу соҳада ҳамма ишлаши мумкинлигини таъкидлади. Ханна трейдерлик ҳақида эрининг ўзи Instagram’ида батафсил маълумот берганини айтган.

«Эрим касбини ўзгартирди. Сартарошликдан чарчади чунки ‘грижа’ операция бўлган. Эрим қаердадир ўқияпти. Ундан нима соҳадалигини сўрасам, трейдерлик бўйича ўқиётганини айтди. Бу касбда ҳамма ишласа бўлади. Исталган давлатдан туриб ўқиш керак. Ўқимасангиз ютқазасиз. Нима ишлар қилишини эримнинг ўзи Instagram’ида айтган», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хонзода эри билан ярашганини маълум қилганди. Вайнер эри ва қизи билан тушган видеосини эълон қилган. Видеода уларнинг оилавий дам олиш учун кетганини кўриш мумкин. Актриса эри билан ярашганига 2 ой бўлганини айтган. Бу вақт ичида кўпчилик тилига эрк бериб юборган.

«Биз ярашганимизга 2 ойдан ошди. Кўпчилик тилига эрк бериб юборди», — деб ёзади вайнер.

Шундан сўнг Актриса, Хонзода Қамбарова танишлари эрини йўлдан урмоқчи бўлганини айтган. Инстаблогер кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга турмуш ўртоғи билан боғлиқ бир қанча савол берилган. Актриса эса уларга жавоб берган. Хонзодадан эрининг уйига қачон кўчиб ўтиши сўралганда, у турмуш ўртоғи билан бирга алоҳида яшашини айтган. Вайнер эри билан пиар қилмаганини ҳам таъкидлаган. У ўзининг бошидан ўтган нарсаларни ҳеч ким билмаслигини айтди. Шунингдек, улар биргаликда уй сотиб олмоқда. Хонзоданинг эри уйни олади. Блогер эса уни таъмирлатади.

Шу билан бирга, Хонзода эри билан ҳар ҳафта жанжаллашиб туришини таъкидлади. Бу нарсани ҳеч ким билмай қолади. Бироқ яқинда улар урушганда ажрашиш арафасигача борган. Инстаблогер ярашиб олиш учун улар бир-биридан масофа сақлаганини маълум қилди. Айнан ўша вақтда актрисанинг эрига бир қанча қизлар ёзган. Уларнинг орасида Ханнанинг ҳам танишлари бўлган.

«Йўқ, уй оляпмиз. Алоҳида яшаймиз. Ҳар куни биргамиз. Шунчаки ишимиз кўп. Эрталаб ишга кетамиз. Кечқурун уйда кўришамиз. Уй эса ижара. Умримда халққа пиар қилмаганман. Мен ўзимга уни раво кўрмайман. Оила ўйинчоқ эмас. Бошимдан нималар ўтганини ҳеч ким билмайди. Мен дардимни чиқиб дастурхон қиладиган инсон эмасман. Мен эрим билан 2018 йил танишганман. 2019 йил севишиб турмуш қурганмиз. 2020 йил Сафияни туғганман. Халқ кўзига шунча чиқим қилиб айланиб келиш менга керак эмас. Сотиб олган уйим пул керак бўлиб қолгани учун сотилди. Нимага керак бўлгани айтилмайди. Энди 50 га 50 қилиб эрим билан оляпмиз. Зиқна бўлма сен ҳам ёрдам бер деди. Майли уйни таъмирлатаман дедим. Эр-хотин топгани барибир бир бўлади. Худо хоҳласа янги йилни янги уйда кутиб оламиз. Уришиб қолсак, ҳеч ким билмайди. Ҳар ҳафта жанжаллашамиз. Ажрашиш арафасида эдик. Ярашиш учун масофани узоқроқ қилиб кўрдик. Ярашиб олдик. Орада кўп дилхираликлар бўлди уни айтишим шартмас. Эрим билан урушган пайтимиз унга ёзган ҳамма қизнинг рўйхати бор. Уларнинг орасида танишларим ҳам бор», — дейди у.

Шунингдек, Хонзода Қамбарова ҳомиладор эканини маълум қилганди. Актриса ижтимоий тармоқларда фаол бўлгани сабабли кузатувчилари ундаги ўзгаришни пайқаган. Баъзилар унга семириганини айтган. Кимдир эса буни спорт залга чиқмай қўйганидан кўрган. Айримлар унинг ҳомиладор эканини тахмин қилган. Хонзода юқоридаги гап-сўзларга ойдинлик киритиб, фарзанд кутаётганини тасдиқлаган. Ханна 3 ойлик ҳомиладор. У кузатувчиларидан ваҳима қилмасликни сўраган.

«Ҳа, топдингиз. Кимдир семирибсиз, кимдир қорнингиз осилибди деди. Баъзилар эса спорт залга чиқмаганим учун шундай бўлганини айтди. Яна баъзилар семизлигимни, айримлар эса ҳомиладор эканимни ёзди. Энди 3 ойлик бўламиз. Ваҳима қилиб, катта вақт бериб, туғдириб юборманг», — деб ёзади блогер.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Xonzoda (@xanna__official)