Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаева нега Йигитали билан оила қурганини дастлаб яширганини айтди

Актриса унга нисбатан туҳматлар кўп бўлганини таъкидлади

Муқаддас Саъдуллаева нега Йигитали билан оила қурганини дастлаб яширганини айтди

Актиса Муқаддас Саъдуллаева нима сабабдан Йигитали Мамажонов билан оила қурганини яширганини айтди.

Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда обуначиларидан бири ундан иккинчи марта турмуш қурганини нима сабабдан сир тутганини сўраган. Актриса турмуш ўртоғи шов-шувсиз, бахтли яшашни истаганини айтди. Йигитали Мамажонов ҳозиргача ҳам буни сир тутиши мумкин эди. Бироқ Муқаддас Саъдуллаевага нисбатан туҳматлар кўпайиб кетгани боис улар буни эълон қилган.

«Турмуш ўртоғим тинчликда, шов-шувсиз, ўзимиз бахтли яшашимизни хоҳлаган. Унга қолганда, ҳозир ҳам оилани асраш учун билдирмаган бўларди. Лекин менга кўп ҳар хил туҳматли гаплар бўлганлиги сабаб, эълон қилганмиз», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Йигитали билан турмуш қурганини Фарҳулла Маъсудовдан яширгани ва бунинг сабабини айтганди.

Шунингдек, актриса «MY5» телеканалининг байрам сонида турмуш ўртоғи билан дует куйлаши керак бўлган бироқ Йигитали Мамажонов тадбирга яқин бундан воз кечган.