Муқаддас Саъдуллаева Йигитали у билан дуэт куйлашдан бош тортгани ва бунинг сабабини айтди
У Кумуш Раззақованинг қўшиғини куйлаган
Актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов у билан дуэт куйлашдан бош тортгани ҳақида айтиб берди.
Улар 2017 йил «MY5» телеканалининг байрам сонида Кумуш Раззоқованинг «Оқ булут» қўшиғини айтиши керак бўлган. Бироқ овоз ёзишга бир неча кун қолганда Йигитали қўшиқ айтишдан бош тортдан. Шу сабабли актриса Ёдгор Мирзажонов билан дуэт куйлаган. Муқаддас Саъдуллаева бу билан турмуш ўртоғи қўшиқдамас ҳаётда бирга яшашни истаганини таъкидлади.
«Ушбу қўшиқни 2017 йил ‘Mening yurtim’ телеканалининг байрами учун Ёдгор Мирзажонов билан дуэт тариқасида ижро этганмиз. Эшитиб баҳо берасиз деган умиддаман. Бу қўшиқнинг ҳам ўзгача тарихи бор. Қўшиқни аслида турмуш ўртоғим Йигитали Мамажонов билан биргаликда ижро этишимиз керак эди. Шу қўшиқ сабаб танишгандик, яқиндан дўстлашгандик. Лекин студияга қўшиқ ёзишга борадиган кундан бир кун олдин у тўсаттан қўшиқ айтишдан бош тортиб қолган. Шошилинчда зўрға Ёдгор Мирзажоновни топиб қўшиқни ёздирганмиз. Эгизаклар бурчида туғилгани учунми, тез тез ўзгариб туради. Лекин бирга қўшиқ айтишдан бош тортган бўлса ҳам, бирга тақдир йўлларимизни боғлашдан бош тортмаган яъни қўшиқдамас, ҳақиқатда бир жуфт бўлишимизни истаган. Ана шунақа гаплар ўртоқлар», — дейди актриса.
Аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасига «Baxtlimiz» кўрсатувининг ота-онаси иштирок этган сонидан видео жойлаганди. Мазкур кўрсатувда у «Бахтлимиз» таронасини куйлаган.
Шунингдек, актриса Instagram саҳифасига қизи Садия ҳамда ўғли Абубаксиддиқнинг «Bola tilidan» кўрсатувидаги иштирокидан ҳам видео лавҳани қўйганди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram




