Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаева Йигитали билан оила қурганини отасидан нега яширганини айтди — фото

«Аллоҳ туҳматнинг жазосини ўзига қайтариб бергувчи», — дейди у

Муқаддас Саъдуллаева Йигитали билан оила қурганини отасидан нега яширганини айтди — фото

Актриса Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажонов билан оила қурганини отасидан ҳам яширганини маълум қилди.

Муқаддас Саъдуллаева бу ҳақда изоҳда ёзиб қолдирган. Бир қиз «Отасидан ҳам яширгани ғалати», дея ёзган. Актриса унинг рўмолини ҳурмат қилиб, яхши жавоб қайтарганини айтди. Муқаддас Саъдуллаева отаси Йигитали Мамажоновни инсон сифатида ёқтирмагани учун ундан сир тутганини таъкидлади.

«Бошингиздаги рўмол ҳурмати яхши гапириб жавоб ёзяпман. Гумон иймондан айиради, билиб билмай ғалати деб гумонга борманг. Отам турмуш ўртоғимни инсон сифатида танимагани учун ёқтирмасди. Шунга яширганмиз. Билганим учун ҳам ёздим. Аллоҳ кўргувчи ва туҳматнинг жазосини ўзига қайтариб бергувчи», — деб ёзади актриса.

Аввалроқ актриса Йигитали билан турмуш қурганини опасининг эри Фарҳулла Маъсудовдан ҳам яширганини айтганди. У эри шуни хоҳлаганини таъкидлаган.

Шунингдек, Муқаддас Саъдуллаева нима сабабдан Йигитали Мамажонов билан оила қурганини яширганини айтганди.