Муқаддас Саъдуллаева ажрашганидан кейинги депрессиядан қандай чиққанини айтди
Актриса кўп сиқилганини таъкидлади
Актриса Муқаддас Саъдуллаева биринчи турмушидан ажрашганидан сўнгги депрессиядан қандай чиққанини айтди.
Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири унга ажрашганидан сўнг куни қандай ўтгани ҳақида савол берган. Актриса ўша пайтлари кўп сиқилгани ва депрессияга тушганини айтди. Бундай пайтларда у жойнамоз устида ҳаловат топган ва Аллоҳдан хайрлисини сўраган.
«Мен ҳам кўп сиқилганман. Депрессияда бўлганман. Фақатгина жойнамоз устида ҳаловат топганман. Аллоҳга ишонганман. Ич-ичимдан ҳаммаси яхши ва хайрли бўлишини қаттиқ сўраганман», — дейди актриса.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ блогер Хонзода турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди.
Шунингдек, Ислом Каримовнинг невараси Марьям Тиллаева эри билан ажрашганини маълум қилганди. Шу билан бирга, Азиза Ёқубова ҳам иккинчи турмушидан ажрашган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram



