Янгиликлар

Марьям Тиллаева эри билан нега ажрашганини ошкор қилди

Улар 10 ой аввал турмуш қурган эди

Марьям Тиллаева эри билан нега ажрашганини ошкор қилди

Ислом Каримовнинг невараси Марьям Тиллаева эри билан нега ажрашганини маълум қилди. 

Блогернинг сўзларига кўра, у Сардаровга бирга ўтказган вақтлари учун миннатдор бўлган, аммо Москвага келганида, эри қандай қилиб ўзгара бошлаганини сезган.

«Унга энг яхши тилакларимни тилайман, Лос-Анжелесда яратган кичик оиламиз учун ундан миннатдорман. Аммо, афсуски, Россияга келганимиздан кейин бутунлай бошқача, бегона одам бўлиб қолдик, кўп нарсадан кўнглимни қолдирди», – дейди у.

Маълумот учун, Марьям Тиллаева 2021 йилнинг 13 апрель санасида машҳур блогер Амиран Сардаров билан яширин турмуш қурган ва бу кейинчалик кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлган эди.

Аввалроқ Ислом Каримовнинг набираси Марьям Тиллаева турмуш ўртоғи Амиран билан ажрашни ҳақида хабар берилган эди.

Бу ҳақда блогер Амиран маълум қилди. У саҳифасига бирга тушган фотони жойлаб, унинг остига мазкур хабарни ёзиб қолдирган. Шунингдек, ҳаётида бўлгани учун Марьямга миннатдорлик билдирган.

«Биз Маша билан ажралдик. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Менинг ҳаётимда бўлганинг учун раҳмат. Сен жуда ақлли, қувноқ ва энергияга бой қизсан. Шундай бўлиб қолишингни тилайман. Ҳеч қачон ўксинма. Сенда ҳаммаси олдиндалигига аминман. Ўз бахтингни топасан. Ҳаммаси учун раҳмат», дея ёзиб қолдирган Амиран.

Ундан ташқари Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева Ўзбекистонда яшай олмаслигининг сабабини айтган эди.

Марям Тиллаева Лола Каримованинг қизи ҳисобланади. Олти йилдан буён хорижда яшаётган Марьям Тиллаева 14 январь куни олти йилдан сўнг илк бор Тошкентга келган. У 14 ёшида ўқиш сабаб АҚШнинг Лос-Анжелес штатига кўчиб кетган эди. Марям Тиллаеванинг сўзларига кўра, Ўзбекистон жуда чиройли, бироқ у бу ерда холаваччаси Имон Каримовадан бошқа ҳеч ким билан мулоқот қилмайди. Шу сабабли ҳам Тошкентда яшай олмайди.