Янгиликлар

Инстаблогер Хонзода эри билан ажрашмаганини айтди, эри эса бошқасига уйланмоқчи — видео

Улар Instagram'да бир-бирини «чёрный» қилган

Инстаблогер Хонзода эри билан ажрашмаганини айтди, эри эса бошқасига уйланмоқчи — видео

Инстаблогер, Ханна тахаллуси билан танилган Хонзода эри билан ажрашмаганини, шунчаки у чет давлатда эканини маълум қилди.

Блогер ўзининг саҳифасида улар бирга тушган видеони жойлаган ва миш-мишларга аниқлик киритган. Шунингдек, эри билан тушган расм ва видеоларни нега олиб ташлаганига изоҳ берган.

«Ажрим ҳақида гап тарқатаётган айримлар учун: ҳеч нима бўлмади. Чет давлатга кетдилар. Мен алоҳида яшаяпман. Ишим жуда кўп. Нега расм ва видеоларни олиб ташлаганимни сўрашяпти. Қариндошлар қўйманг умуман деб уришяпти, майли, дедим», — дейди Хонзода.

Лекин унинг эри эса ўз саҳифасида ажрашганини маълум қилган. Шунингдек, оиласини сақлаб қолисга ҳаракат қилганини, лекин фойдаси бўлмаганини таъкидлаган. Бундан ташқари, ҳозирда бошқа қиз билан учрашаётганини, яна уйланишини қайд этган.