Янгиликлар

Маржона Мирзаалиевага эри «Мalibu» совға қилди — видео

«Ҳаммага шундай эр насиб қилсин», — дейди актриса

Маржона Мирзаалиевага эри «Мalibu» совға қилди — видео

«Қодирхон» сериалидаги роли билан танилган Маржона Мирзаалиевага эри «Мalibu» совға қилди.

Актриса 2 февраль куни ўз туғилган кунини нишонламоқда. Шу муносабат билан барча яқинлари тунги соат 00.00 да уни табриклаш учун келган. Шу вақт эри «Мalibu»ни совға қилган.

«Алҳамдулиллаҳ, раҳмат каттакон. Ҳаммангизни яхши кўраман. Малибу эримнинг совғаси. Худога шукур. Ҳаммага шундай эр насиб қилсин», — дейди Маржона Мирзаалиева.

Аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг қизи, актриса Зебинисо Эргашева Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи туғилган кунига қандай совға берганини кўрсатганди. Актриса 1992 йил 14 январь куни туғилган. Эри 30 ёшга тўлгани муносабати билан унга сюрприз тайёрлаган.

Шунингдек, актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова турмуш ўртоғи Марат Хайруллаевичга туғилган кунида сюрприз тайёрлаганди. Бу видеони Марат Ҳайруллаевич ўзининг Instagram саҳифасига жойлаган. Унинг туғилган куни 17 январь куни.

Шу билан бирга, футболчи Криштиану Роналду модель ва актриса Жоржина Родригесни туғилган куни билан табриклаш учун БААда жойлашган Бурж Халифани ижарага олганди.