Медиа

«Умуман кутилмаган». Шаҳзода Муҳаммедова эрига сюрприз тайёрлади — видео

Актрисанинг турмуш ўртоғи 17 январь куни туғилган кунини нишонламоқда

«Умуман кутилмаган». Шаҳзода Муҳаммедова эрига сюрприз тайёрлади — видео

Актриса, бошловчи, хонанда, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова турмуш ўртоғи Марат Ҳайруллаевичга сюрприз тайёрлади.

Бу видеони Марат Ҳайруллаевич ўзининг Instagram саҳифасига жойлади. У 17 январь куни туғилган кунини нишонламоқа. Актриса унга қизил атиргул барги, шамлар ва шарлар билан безатиб, совғаcини берган. Бир қутичанинг ичида шоколадли банан ва қулупнай мевалари бор эди. Бошқасининг ичида эса аксесуарлар. Шаҳзода Муҳаммедованинг турмуш ўртоғи бундай совға кутмаганини таъкидлади.

«Бу ҳаммаси эмас экан. Бу ерда хотиним ҳам тайёрлагани бор экан. Ростини айтсам, умуман кутмагандим. Кейинроқ ҳаммасини батафсил кўрсатаман. Бундай аксессуарлар, совғалар жуда ёқимли», — дейди у.

Шунингдек, 12 соат олдин Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасига обуначиларидан турмуш ўртоғига нима совға қилиш мумкинлигини сўраган.

«Дўстларим, маслаҳатингиз керак. Ҳамма нарсаси бор инсонни туғилгаан кунига нима совға қилсам бўлади?», — деб ёзиб қолдирган дизайнер.

Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасида янги кўчиб ўтган уйидан қўшнилар топганини айтганди. У қизи Миланани режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг қизлари билан ўйнагани акс этган видео жойлаган.

«Қизалоғим Милананинг янги қўшнилари. Менинг эса узоқ йиллик қадрдонларим, устозим, режиссё Жаҳонгир Аҳмедов ва дугонам Умида Аҳмедоваларнинг 3 нафар асал фарзандлари. Айтганча бу ердаги қўшниларимизнинг болалари инглиз тилида гаплашиб ҳатто урушиб қолишса ҳам инглиз тилида урушар экан. Ҳайрият 3 нафар ўзбекча гаплашадиган қўшни топдик. Худо хоҳласа биз ҳам Миланани 2 ёшга тўлганида ‘Cambridgeresidence’ турар жой мажмуасидаги ‘CAMBRIDGE’ болалар боғчасига бермоқчимиз», — дея ёзиб қолдирди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shaxzoda Muxammedova (@shaxzoda__mukhammedova)