Янгиликлар

Мадина Мумтоз онаси қандай шарт билан унинг санъаткор бўлишига рухсат берганини айтди

Актриса санъатдаги қийинчиликлардан онаси туфайли ўтганини таъкидлади

Мадина Мумтоз онаси қандай шарт билан унинг санъаткор бўлишига рухсат берганини айтди

Актриса, хонанда Мадина Мумтоз онаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева қандай шарт билан санъаткор бўлишига рухсат берганини айтди.

Раъно Ярашева қизига мақомни ўргансагина санъаткор бўлишга рухсат беришини айтган. Мадина Мумтоз орзусига етиш учун ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтгани ва бунга онаси сабаб бўлганини таъкидлади. Актриса 2010 йилда чиққан «Қўшчинор» қўшиғи ва ижро этган роллари сабаб халқ орасида танилган.

«Онам битта шарт билан санъаткор бўлишимга рухсат берди. У ҳам бўлса, мақом ижрочиси бўламан ва мақом қўшиқларини ўрганаман. Ўзим рус мактабда ўқиганман. Мақом нималигини билмайман лекин орзуимга етиш учун ҳамма қийинчиликлардан ўтиб, онамни айтганини қилганман. Санъатда олдимга келган қандай тўсиқлар бўлса, онам туфайли ўтганман. 2006 йил ижодимни бошлаган бўлсам, 2010 йилга келибгина секин-секин танила бошладим. Ундан аввал ижро этган қўшиқларим каналларнинг форматига тўғри келмасди ва клипларим ўтмасди. 2010 йил жуда ҳам кўпчиликка манзур бўлган ‘Қўшчинор’ қўшиғим орқали танилишни бошлаганман. Параллел равишда фильмларда ўйнаган ролларимдан танилиб Мадина Мумтоз бўлганман», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева кенжа қизи Муқаддас Саъдуллаеванинг санъаткор бўлишига қарши бўлганини айтганди.