Янгиликлар

Лола учун карьера оиладан устунми?

Хонанда ушбу саволга жавоб берди

Лола учун карьера оиладан устунми?

Актриса, хонанда Лола у учун карьера оиладан устунлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Лола Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири унга карьера ёки оила муҳимлиги ҳақидаги саволни берган. Хонанда ҳамма нарсада мувозанат бўлиши кераклигини таъкидлаган.

«Ҳамма нарса мувозанатда бўлиши керак», — деб ёзади Лола.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда қўшиқ ёзиш устида ишлаётгани ва келаси йил янги қўшиқ чиқаришини айтганди.

Шунингдек, Лола ҳаётидаги энг ёмон кун 2020 йилнинг 30 март куни эканини таъкидлаган. Бу кунда эса унинг отаси Равшан Йўлдошев вафот этган.