Янгиликлар

Лола ҳаётидаги энг ёмон кун қайси эканини айтди — фото

Хонандадан мухлисларидан бири бу ҳақда сўраган

Лола ҳаётидаги энг ёмон кун қайси эканини айтди — фото

Хонанда Лола Йўлдошева ҳаётидаги энг ёмон кун қайси кун эканини маълум қилди.

Лола ўзининг Instagram саҳифасида мухлислари орасида савол-жавоб ўтказган. Шунда кузатувчиларидан бири ҳаётидаги энг ёмон кун қайси эканини сўраган. Хонанда эса бу 2020 йилнинг 30 март куни эканини таъкидлаган. Бу кунда эса унинг отаси Равшан Йўлдошев вафот этган.

Маълумот учун, Йўлдошев афсонавий Тарона Реcордс студияси асосчиси, шунингдек, хонанда Зилола Мусаева (Шахзода)нинг собиқ турмуш ўртоғи.