Янгиликлар

Лола қачон қўшиқ куйлашни бошлашини маълум қилди

У бу ҳақда Instagram саҳифасида айтган

Лола қачон қўшиқ куйлашни бошлашини маълум қилди

Хонанда Лола Instagram саҳифасида ижодни қачон бошлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

У ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида обуначилар билан савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири ижодни қачон бошлаши ҳақида савол берган. Хонанда шу устида ишлаётганини ва келаси йил янги қўшиқ чиқаришини айтди. Шунингдек, Лола буни ўтказиб юбормасликни таъкидлаган.

«Кейинги йил. Мен бу бўйича ишлаяпман. Сизлар буни ўтказиб юборманг», — дейди у.

Аввалроқ, «Келгинди келин»да бош роль Дилноза Кубаева учун эмас Лола учун бўлгани айтилганди. Шунингдек, хонанда отасининг уйи учун Шаҳзода билан судлашмаганини таъкидлаганди. Шу билан бирга, Лола атеистлиги ҳақидаги саволга жавоб берганди.