Янгиликлар

«Кейин уни ўзимга қарши ишлатди». Рухшона ажрашишдан аввал эрига 14 январга нима совға қилганини айтди

Шунингдек, эри бунга арзимас инсон бўлганини таъкидлаган

«Кейин уни ўзимга қарши ишлатди». Рухшона ажрашишдан аввал эрига 14 январга нима совға қилганини айтди

Хонанда, актриса Рухшона ажрашишидан аввал эри Санжар Маткаримовга 14 январь муносабати билан нима совға берганини айтди.

Инстаблогер Озод Ҳуррамов 14 январь кунига аталган видео жойлаган. Унда севган инсонига iPhone совға қилмоқчи бўлган қиз кулгили ҳолатда олиб чиқилган. Рухшона блогернинг мазкур видеосини ўз саҳифасида улашган ва ўзи ҳам эрига қиммат телефон совға қилганини, лекин эри бунга арзимаслигини айтган.

«Мен ҳам шу каби қиздан бўлган эканман. Бир арзимас инсонга iPhone 12 Pro Max совға қилганман ва ўша телефонни кейин ўзимга қарши ишлатди. Ундай бўлманг қизлар», — дейди хонанда.

Рухшона 2020 йил 14 октябрь куни ижтимоий тармоқда эри, режиссёр Санжар Маткаримов билан ажрашганини маълум қилган. Шунингдек, у билан ярашиш нияти ҳам йўқ эканини, 3 талоқ олгани сабабли улар бирга яшамаётганини таъкидлаган. Бундан ташқари фарзандларини унинг ўзи катта қилганини айтган. Унинг кўплаб мухлислари ундан нима сабабдан ажрашганини сўраган. У эса бунга рашк сабаб бўлганини айтган.

Шунингдек, ҳали қонуний ажрашмагани, фақат шаърий ажрашганини таъкидлаган. Бундан ташқари хонанда эрининг иккинчи турмуши эканини тан олган. Унга мухлисларидан бири машҳурлиги эрига ёқмагани, шу сабабли ҳам ажрашганини айтган. Хонанда эса бу ҳақиқатлигини айтиб, гапларни инкор этмаган. Шу билан биргаликда «Бола тилидан» кўрсатувига ҳам эри билан ажрашгани сабабли энди бошловчилик қилмаслигини маълум қилган. Чунки эри мазкур кўрсатув режиссёри ҳисобланади.

Рухшона 18 ноябрь куни эса Instagram сафасида қилган жонли эфири пайтида Санжар Маткаримовнинг уйидан кўчиб кетаётганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, уйдан ўзига тегишли нарсаларни олиб кетган. Бироқ актриса ўзига тегишли 128 доллорлик «стойка»ни қолдириб кетаётганини таъкидлаган. Кейинчалик эрининг уйидан олиб кетган нарсаларини кам таъминланган оилаларга бериб юборишини айтган.