Медиа, Янгиликлар

«Бирортасини олиб қолмайман». Рухшона эрининг уйидан олиб кетган нарсаларини кимга беришини айтди

У уйдан нарсаларни олиб чиқиб кетаётганда жонли эфир қилганининг сабабини айтди

«Бирортасини олиб қолмайман». Рухшона эрининг уйидан олиб кетган нарсаларини кимга беришини айтди

Актриса, хонанда Рухшона эрининг уйидан олиб кетган нарсаларини кам таъминланган оилаларга бериб юборишини айтди.

Хонанда турмуш ўртоғининг уйидан нарсаларини олиб кетаётганида Instagram’да жонли эфир қилишга мажбур бўлганини айтди. Актриса ўша пайтда эри томонидан ҳам камера ёқилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, уйидан олиб келган мебелларни кам таъминланган оилаларга бериб юборади.

«Яхшиларим, жонли эфирни ёқишга мажбур бўлганимнинг асосий сабаби, улар томонидан телефон камераси ёқилгани учун ҳам жонли эфирни ёқдим. Уйдан олиб келтирилган ҳамма мебель ва нарсаларни 4 та кам таъминланган оилаларга бериб юбордим. Худо пешнамга берсин», — дейди хонанда.


Эслатиб ўтамиз, Луиза Расулова Рухшона уни реклама пулларига «тушириб» кетганини айтгани ҳамда Азиза Ёқубова «Бола тилидан» кўрсатуви юзасидан хонанда билан бўлган суҳбатни кўрсатгани хабар берилганди.

Шунингдек, актриса ажрашганидан сўнг имижини ўзгартиргани ҳақида маълумот берилганди.