Янгиликлар

Камила Гимандинованинг мухлиси унга иккинчи хотин бўлишни таклиф қилди — видео

У актрисага ҳеч нимадан кам бўлмаслигини таъкидлаган

Камила Гимандинованинг мухлиси унга иккинчи хотин бўлишни таклиф қилди — видео

Актриса, блогер Камила Гимандинова Instagram саҳифасида иккинчи хотин бўлиш ҳақидаги саволга жавоб берди.

Камила Гимандинова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда обуначиларидан бири уни ёқтиришини айтиб, турмуш қуриш таклифини берган. Актриса ҳеч қачон бунга рози бўлмаслигини айтди. У ягона бўлишини ёки умуман бўлмаслигини таъкидлаган.

«Ҳеч қачон. Мен ёки битта ва ягона хотин бўламан ёки умуман бўлмайман», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камила Гимандинова ажрашганига изоҳ бериб, бу тақдирдан эканини таъкидлаган. Актриса ҳозирда бахтли эканини билдирган.

Блогер келажакда албатта иккинчи марта турмушга чиқишини ва бахтли бўлишини айтган. Камила Гимандинованинг сўзларига кўра, Айлинга сингил ёки ука туғиб бериши керак.

Шунингдек, актриса собиқ турмуш ўртоғи Фаррух Ҳабибуллаев билан ажрашганидан афсусланмаслигини айтганди.