Янгиликлар

Камила Гимандинова илк марта ажрашганига изоҳ берди

У ҳозирда бахтли эканини таъкидлаган

Камила Гимандинова илк марта ажрашганига изоҳ берди

Актриса Камила Гимандинова илк марта турмуш ўртоғи билан ажрашишига изоҳ берди.

«Қадам» сериалидаги Кумуш роли билан танилган Камила ўзининг саҳифасида фолловерлари орасида сўровнома ўтказган. Мухлисларидан бири ундан нега ажрашгани, ажримдан кейин ҳаёти қандай ўзгаргани ҳақида сўраган. У эса бу тақдирдан эканини таъкидлаб, ҳозирда бахтли эканини билдирган.

«Мен агар орзулар амалга ошса бунинг учун Худодан ва тақдирдан миннатдор бўлиш керак деб ҳисоблайман. Агар ундай бўлмаса, демак сиз бунданда яхшисига лойиқсиз. Ҳаммаси фақат яхшиликка. Айни вақтда мен жуда ҳам бахтлиман», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, «Қадам» сериали актрисаси Камила Гимандинова 18 апрель куни турмуш ўртоғи, актёр Фарруҳ Ҳабибуллаев билан ярашганини маълум қилганди. Улар 21 июнь куни қизи Айлинни туғруқхонадан бирга олиб чиққан. Лекин кейинчалик улар яна ажрашгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Актрисанинг эри Ҳабибуллаев Фаррух 7 октябрь куни ўзининг саҳифасида шу каби миш-мишларга аниқлик киритган. Унинг сўзларига кўра, актриса билан ажрашган. Бироқ қачон ажрашгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Камила — Актриса (@gimandinova_official)