Актриса Камила Гимандинова Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи билан ажрашагнидан афсусланиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Камила Гимандинова саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга кузатувчиларидан бири турмуш ўртоғи Фаррух Ҳабибуллаев билан ажрашганидан афсусланиши ҳақида сўраган. Актриса бундан умуман афсусланмаслигини айтди. Шунингдек, у ҳамма нарса яхшиликка бўлишини таъкидлади.
«Йўқ. Умуман афсусланмайман. Мен ҳаётимда нимадир қилсам, ҳеч қачон афсусланмайман. Чунки истаган нарса яхшиликка», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камила Гимандинова илк марта ажрашганига изоҳ берганди. Шунингдек, у туққанидан сўнг қандай озгани ҳақида гапириб берганди. Шу билан бирга, Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрламоқчи бўлгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирганди.




