Камила Гимандинова яна турмушга чиқиши ҳақидаги саволларга жавоб берди — видео
Бу ҳақда унга обуначиларидан бири савол берган
Актриса Камила Гимандинова Instagram саҳифасида иккинчи марта турмушга чиқиши ҳақида гапирди.
У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга кузатувчиларидан бири иккинчи марта турмушга чиқиши ҳақида савол берди. Актриса келажакда албатта турмушга чиқишини ва бахтли бўлишини айтди. Шунингдек, Камила Гимандинова Айлинга сингил ёки ука туғиб бериши кераклигини таъкидлади.
«Албатта. Айлинга ука ёки сингил туғиб беришим керак. Албатта бахтли бўламан. Турмушга чиқаман», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камила Гимандинова илк марта ажрашганига изоҳ берганди. Шунингдек, у туққанидан сўнг қандай озгани ҳақида гапириб берганди. Шу билан бирга, Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрламоқчи бўлгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирганди.




